• Просмотров: 894
  • Комментариев: 0
  • Оценить фильм:
  • Дата: 04.04.2016, 23:20
  • Категория: Севги хакида шер | Стихи про любовь

Описание фильма:
Смотреть и прочитать НАЖМИТЕ

Энг афзал АЁЛ! Аллоҳ наздида энг афзал аёл – энг тақволиси ва эрига итоат қилувчиси.Шариат талаб қилгандек кийиниб ҳижобланган АЁЛ.Эрини тоқати етмайдиган талаб ва истаклардан бехожат АЁЛ.Намозларини муҳофаза қилувчи ва ўз вақтида ўқувчи АЁЛ.Остонасидан фақат ҳалол ризқ келишини ва шуни эридан ҳам сўровчи АЁЛ.Фарзандлари ислом руҳида тарбияловчи ва Қуръон ва Ҳадис таълим берувчи АЁЛ.Ўзини пок тутувчи ва фақат эри учун зийнатланувчи АЁЛ.Сўзлари ҳикмат , амаллари Аллоҳ учун , ўй-фикрлари тафаккур бўлган АЁЛ.Хусуматлашмайдиган, ҳақ бўла туриб жанжални тарк қиладиган , ҳазиллашса ҳам ҳақни айтадиган АЁЛ.Чиройли бўла туриб ҳам тавозеъли , эри олдида Ўзини баланд қилмайдиган АЁЛ.Эри ғазаб ва жаҳл қилганда , сабр билан чиройли муомала қиладиган АЁЛ.Эрининг буйруқларига ва илтимосларига табассум билан итоат қилган АЁЛ.Эрининг нигоҳида энг гўзал ва эри кўриб кўзи қуванадиган АЁЛ.Эрини яхши кўрадиган ва серфарзанд АЁЛ.Берган ҳаётига Аллоҳдан розий, мусибатларга сабр , неъматларига шукр қилувчи АЁЛ.Эрига Аллоҳ қайтарганидан қайтаришда ва буйруқларини бажаришда ёрдам берувчи АЁЛ.Эрининг 2 , 3, 4 аёлга уйланиш нияти да қаршилик қилмайдиган АЁЛ.Эри ва қариндошларига гўзал муомала ва эҳтиром кўрсатувчи АЁЛ.Номусини ва ўзини (овози , назарини бегона эркакларга қаратишдан )муҳофаза қилувчи АЁЛ.Эрини таҳажжуд ва бомдод намозларига уйғотувчи АЁЛ.Хато ва камчиликларини тан олувчи , ўзини хисоб китоб қилиб турувчи АЁЛ.Эрининг айбларини,камчиликларни ва эр –хотин орасида бўладиган сирларни фош қилмайдиган АЁЛ.Эри олдида – насаби , чиройи , ёшлиги , мол мулки , илми , ота –онасининг бойлиги билан кибрлик қилмаган АЁЛ.Кузатганда ҳаққига дуо қилган , кутганда табассум билиб кутиб олган АЁЛ.Куръон , ҳадис шаръий илм талалабида бўлган АЁЛ.Аллоҳ уни яхшиликлар эшигини очувчи калит , ёмонликларга қулф бўлган АЁЛ.Эрининг ёмонликларини юмшоқлик билан қайтурвчи , яхшиликка ҳикмат билан етакловчи АЁЛ.Силаи-раҳм қилишни ўзига ва эрига тарғиб қилиб турувчи АЁЛ.Тили зикрда , калби шукрда ва қўли дуода , ойласини дунё ва охирати учун ғам чекадиган АЁЛдир.Аллоҳ барча муслима аёлларни шундай сифат, одоб-аҳлоқлар билан зийнатласин!

  • Энг афзал АЁЛ
  •    
Добавить комментарий
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *: