• Просмотров: 559
  • Комментариев: 0
  • Оценить фильм:
  • Дата: 15.03.2016, 19:26
  • Категория: Узбекская махалля

Описание фильма:
Смотреть и читать цитаты НАЖМИТЕ
Имом Бухорий Ҳадис илми олимларининг устози Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Абу Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф Яздабиҳ ал-Бухорий ҳижрий 194 (милодий 810) йилнинг 13-шаввол куни Бухорода таваллуд топганлар. Етимликда ўсдилар. Тўққиз ёшда Қуръони каримни тўла ёд олдилар. Ҳадис эшитишни яхши кўрардилар, вояга етгунча етмиш минг ҳадисни ёд билардилар. Ўн саккизга кирганда она ва акаси билан ҳаж сафарига жўнаб, ўзлари Маккада қолиб кетдилар. Кейин Бағдод, Кўфа, Миср, Хуросон, Шом, Ҳижоз, Басрада илм талабида бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадислар жамланган «Ал-жомеъ ас-Саҳиҳ» китобларини ўн олти йилда ёзиб тугатдилар. Умуман Имом Бухорий 600 минг ҳадис тўплаб, шундан 100 минг саҳиҳ, 200 минг заиф ҳадисни ёдлаганлар, буларни тўплашда 90 минг кишининг ҳузурида бўлганлар. «Саҳиҳ» китобларига эса етти минг ҳадис жамланган. «Саҳиҳи Бухорий» Қуръони каримдан кейинги энг ишонарли китоб саналади, «Сиҳоҳи ситта»нинг энг биринчиси. Ана шу ноёб китобга 82 та шарҳ ёзилган. Ўша пайт уламоларидан Ҳоким шундай дейди: «Бу дунёни остин-устун қилиб юборилса ҳам, Бухорий каби ҳадис билувчи ва уни ёдловчи одам топилмайди». Маражжа ибн Ражаъ: «Имом Бухорий Аллоҳнинг ерда юрувчи мўъжизаси эди», деган. Муслим, Термизий, Насаий ва бошқаларга устоз бўлганлар. Имом Бухорий бундан ташқари «Адаб ул-муфрад», «Муснад ул-Кабир», «Тарих ул-Кабир», «Китабу асмои саҳоба», «Тафсир ул-Кабир», «Холқу афъоли ибод», «Сулосият ул-Бухорий», «Ҳадис ун-набавий», «Тарих ус-сағир», «Зуафо ус-сағир» ва бошқа китобларнинг муаллифидирлар. Ҳижрий 256 (милодий 870) йили фитр ҳайити кечаси вафот этдилар, ҳайит куни қабрга қўйилдилар. У киши дафн этилган Самарқанд яқинидаги Ҳартанг қишлоғида бу зот шарафларига муҳташам ёдгорлик мажмуаси барпо қилинган (раҳматуллоҳи алайх)
  • Имом Бухорий
  •    
Добавить комментарий
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *: