• Просмотров: 1453
  • Комментариев: 0
  • Оценить фильм:
  • Дата: 18.03.2016, 17:39
  • Категория: Севги хакида шер | Стихи про любовь

Описание фильма:
Смотреть и прочитать НАЖМИТЕ

Азиз бошим ҳор бўлмади,

Тақдир йўлим тор бўлмади.

Ёмон кўзлар кор бўлмади,

Отам берган дуолардан.

Асл ёрим бўлди Аллоҳ,

Балоларни тўсиб паноҳ.

Соф меҳнатда қўлим қадоқ,

Отам берган дуолардан.

Қаддим тикдур йиқилмадим,

Ризқим мўлдир тиқилмадим.

Оҳ,воҳ уриб сиқилмадим,

Отам берган дуолардан.

Нокосликка тушмас йўлим,

Тош остида қолмас қўлим.

Бевақт меҳмон бўлмас ўлим,

Отам берган дуолардан.

Умир тилаб қишин-ёзи,

Отангизни қилинг рози.

Фаришталар бўлар гувоҳ

Ота рози-Худо рози.

  • Азиз бошим ҳор бўлмади
  •    
Добавить комментарий
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *: